Фото: AFP
Африка қитъасининг парчаланиши илгари кутилганидан анча олдинроқ содир бўлади, деб тахмин қилмоқда мутахассислар. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Нашрда келтирилишича, Эфиопия саҳроси ичида 2005 йилда 35 мил (56,5 километр) узунликдаги ёриқ пайдо бўлган, бироқ ўшандан буён у ҳар йили ярим дюйм (тахминан 1,5 сантиметр) тезликда кенгайиб бормоқда.
Янги ҳисоб-китобларга асосланиб, Калифорния университети профессори Кен Макдоналд қитъа бир миллион йилдан беш миллион йилгача бўлган муддат ичида парчаланиб кетишини маълум қилди. Бунга қадар олимлар ушбу жараён ўн миллионлаб йиллар давом этишини прогноз қилганди.
“Ҳинд океани суви тошиб, ҳозир Шарқий Африканинг рифт водийси жойлашган ҳудудни сув босиши мумкин”, — деди Макдоналд.
Мақола муаллифлари Африка қитъасининг парчаланишидан сўнг, Ер юзида янги материк ва яна бир океан пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади. У катта эҳтимол билан Атлантика океани каби чуқур бўлади.
Профессорнинг айтишича, қуруқликнинг янги қисми “Нубия қитъаси” деб номланиши мумкин. Унда Сомали, Кения, Танзания, шунингдек, Эфиопиянинг ярми жойлашади.
Ёриқ жуда секин кенгайишига қарамай, Африка қитъаси қанчалик катта экани ҳисобга олинса, бу ёрилиш ҳайратланарли ҳодиса ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар