Фото: SCMP
Хитойнинг Taihang National Laboratory аэрокосмик двигателлар тадқиқот маркази мутахассислари сунъий интеллект технологиясига эга турбореактив двигател синовини муваффақиятли ўтказди. South China Morning Post газетасининг ёзишича, у 4 Мах (қарийб 4,9 минг км/соат) тезликда ҳам «самарали ва барқарор» ишлай олади.
Нашр маълумотларига кўра, номи ошкор этилмаган двигател ҳарбий маҳсулотлар «таъминот занжирини 100 фоиз маҳаллийлаштириш» талабларига жавоб беради. Taihang National Laboratory Хитойнинг J-20 қирувчи самолётларига ўрнатилган Taihang сериясидаги авиадвигателларни ишлаб чиқаришдаги иштироки билан танилган.
Қайд этилишича, ушбу синовларга оид хабарлар ХХРда товушдан тўрт баробар тезроқ уча оладиган ҳарбий самолёт устида ишлар олиб борилаётганига илк расмий тасдиқ ҳисобланади. Лойиҳа мақсади — Американинг SR-71 Blackbird’идан тезроқ ва такомиллашган самолёт яратиш.
Хитой Халқ-озодлик армиясининг янги самолёт анча тез, аммо нисбатан тежамкор бўлиши ҳақидаги талаби конструкторлар учун жиддий муаммо туғдирган. Натижада, хитойлик олимлар двигател самарадорлигини оширадиган адаптив моделни ишлаб чиққан — бу унга фойдаланишнинг деярли барча режимларида «ақлли ишлаш» имконини тақдим этади.
2024 йил декабр охирларида Хитой парвоз синовлари вақтида гипертовуш тезлигига эриша оладиган реактив самолёт прототипи яратилганини эълон қилганди. Дизайнерларнинг таъкидлашича, етарлича катта корпусга эга прототипли самолёт 2021 йилда синов парвози пайтида 6,56 Мах (тахминан 5033 мил/соат) тезликка эришган. Синов парвози натижалари шу вақтгача муҳандислар ва Хитой расмийлари томонидан сир тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар