
Теннис афсонаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ишқибози Рафаэль Надаль клубнинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниорга муҳим маслаҳат берди. Надаль бразилиялик футболчини бош мураббий Хаби Алонсонинг обрўсини ҳурмат қилишга чақирди.
"Менимча, бу масалани суҳбат орқали ҳал қилиш мумкин, агар барча томонлар бир хил тўлқинда бўлса. Вини асосий шахс кимлигини тушуниши керак.
У мураббий ва клубнинг обрўсини ҳурмат қилиши лозим, чунки "Реал" футболчиси бўлиш улкан масъулиятдир," – деди Надаль Movistar+ телеканалига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида "Эл-Класико" учрашувида Винисиус Хаби Алонсонинг уни алмаштириш қарорига ғазаб билан жавоб қайтарган эди.
Майдонни тарк этаркан, у клубни тарк этиш билан таҳдид қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.