date

Рафинья афсусда: Жароҳатим қайталанишига ўзим сабабчиман

Рафинья афсусда: Жароҳатим қайталанишига ўзим сабабчиман
Барселона вингери Рафинья жароҳати туфайли деярли икки ой майдонга туша олмади, аммо дам олиш кунлари сафга қайтди. Бразилиялик футболчи жароҳатнинг қайта такрорланишида ўз масъулиятини тан олди.

"Биринчи қайталаш қисман менинг айбим эди. Иккинчиси учун ҳам масъулиятни ўзимга оламан.

Тезроқ қайтишни хоҳладим ва бу хато бўлди – натижада жароҳатлар қайта такрорланиб турди. Якуний қарорни ўзим қабул қиламан.

Мен биринчи бўлиб 'йўқ' деб айтишим керак эди, аммо бир нечта хатога йўл қўйдим ва икки марта жароҳат қайта такрорланишига сабаб бўлдим. Жамоага ёрдам бериш учун майдонга чиқишни жуда хоҳлагандим," – деди Рафинья журналистларга.

Келаси сешанба куни Барселона Челси жамоасига қарши Чемпионлар Лигасида ўйнайди. Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини ўтказиб юборманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья афсусда: Жароҳатим қайталанишига ўзим сабабчиман