date

Олимлар қаришни тўхтатиши мумкин бўлган ҳужайрани топди

Олимлар қаришни тўхтатиши мумкин бўлган ҳужайрани топди

Исроиллик тадқиқотчилар инсон умрини узайтириш йўлида аҳамиятли бир кашфиётга эришди. Уларнинг Nature Aging журналида эълон қилинган ишлари биологик қаришнинг яширин механизмларига яна бир ёруғлик ташлади.

Мутахассислар CD4-Eomes деб аталувчи ноодатий T-ҳужайра турини аниқлади. Бу ҳужайралар организмда муддатини ўтаб бўлган, тўқималарга зарар келтириши мумкин бўлган senescent ҳужайраларни топиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Айнан мана шу қаригaн ҳужайраларнинг кўпайиши инсонда заифлик, яллиғланиш ва хасталик хавфини оширади.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, агар ушбу махсус ҳужайралар қисқарса, танада қариш жараёни тезлашади: мушаклар қурийди, органлар фаолияти сусаяди, умр давомийлиги қисқаради. Аммо улар ўринли сақланса ёки кучайтирилса, аксинча, қариш жараёни секинлашиши мумкин.

Қизиғи шундаки, CD4-Eomes ҳужайралари узоқ умр кўрган одамларда кўпроқ учраган. Олимлар бундан келиб чиқиб, бу ҳужайралар танада қаришга қарши кучли “қурол” вазифасини ўташи мумкинлигини айтишмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, келажакда шу ҳужайраларни сунъий тарзда кўпайтириш ёки фаоллаштириш имкони пайдо бўлса, инсон умрининг соғлом қисми сезиларли ошиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Олимлар қаришни тўхтатиши мумкин бўлган ҳужайрани топди