Қуёшда Ердан 80 баравар катта плазма портлади

1 дақиқа ўқиш2.7K
Қуёшда Ердан 80 баравар катта плазма портлади

Қуёшда яна бир ҳайратланарли космик ҳодиса кузатилди, деб хабар берди zamin.uz. 20 ноябрь кечаси Қуёшнинг шимолий қисмида Ер диаметридан 80 баравар катта улкан плазма тузилмаси шаклланиб, космосга отилган.

Олимлар бу кўтарилишни "қирол протуберанси" деб аташмоқда — чунки плазма тузилмасининг узунлиги бир миллион километрдан ҳам ошган. Бундай кўрсаткич Қуёшда йиллар давомида камдан-кам учрайдиган гигант фаолликдан далолат беради.

Қизиғи шундаки, худди шу ҳудудда уч кун олдин ҳам шунга ўхшаш кучли плазма булути отилиб чиққан. Мутахассислар бу иккала ҳодиса бир хил фаоллик маркази — 4274-рақамли ҳудуд билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Айни шу минтақа яқинда Ердан кўринадиган ҳолатда бўлиб, йилнинг энг кучли чақнашларидан иккитасини — Х5.1 ва Х4.0 синфидаги портлашларни келтириб чиқарган эди. Ҳозир эса у Қуёшнинг орқа томонида ва тўғридан-тўғри кузатиб бўлмайдиган ҳолда жойлашган.

Олимлар ҳодисани синчиклаб ўрганмоқда. Аммо айни пайтда бу улкан плазма чиқиши Ерга хавф солмаслиги айтилмоқда — ҳодиса Қуёшнинг Ерга қарама-қарши томонида содир бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?