
Барселонанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Рафинья жорий йилги "Олтин тўп" натижалари ҳақида фикр билдирди. Машҳур вингер овоз бериш якунларига кўра бешинчи ўринни эгаллади.
"Мени етарлича қадрлашмади. Мен ўзимни бундан кўпроқ нарсага лойиқ деб ҳисоблайман.
Ҳа, биз Чемпионлар лигасини қўлга кирита олмадик, аммо шахсан ўзим учун ажойиб мавсум ўтди. Нега мен мукофотни қўлга киритмадим?
Буни журналистлар менга тушунтириб берсинлар", - деди бразилиялик футболчи матбуот анжумани давомида. 2025-йилги "Олтин тўп" совриндори Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ вингери Усмон Дембеле бўлди.
Иккинчи ўринни Ламин Ямал эгаллаган бўлса, учинчи поғонада яна бир ПСЖ вакили Витинья жой олди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.