date

Гвардиола “Байер”дан учралган мағлубият сабабларини айтди

Гвардиола “Байер”дан учралган мағлубият сабабларини айтди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Байер»га қарши кутилмаган мағлубиятга учраб, 0:2 ҳисобида ўйинни бой берди. Беллашувдан кейин жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот билан мулоқот қилиб, қандай сабаблар ўйинни издан чиқарганини батафсил тушунтирди.

«Ўйинимиз ўхшамади, ўзгаришлар жуда кўп бўлди»

Гвардиола авваламбор жамоадаги ротация ва унинг таъсири ҳақида тўхталди:
«Ростдан ҳам жуда кўп алмаштиришлар қилиб юбордим. Узун мавсум давомида ҳар 2–3 кунда ўйин бўлади, шунинг учун ҳар бир футболчига имконият беришга мажбурман. Лекин бу гал ўзгаришлар бироз ортиқча бўлди шекилли — натижа ҳам шундан дарак бериб турибди. Йигитлар хатолар қилмасликка ҳаракат қилишди, аммо зарур ишларни бажара олишмади. Агар сен хатодан қочишни ўйлаб ўйинга тушсанг, на эркин ҳаракат қиласан, на тўп билан, на тўпсиз ўйинни сифатли бажарасан».

«Байер» агрессив ўйнади, биз эса етарлича босим ўтказа олмадик

Мураббийнинг айтишича, жамоа рақибга нисбатан етарлича ҳужумкор бўла олмаган:
«Имкониятларимиз бўлди, лекин зарур даражада агрессивлик кўрсата олмадик. “Байер” ҳақиқатан ҳам кучли жамоа, уларни ғалаба билан табриклайман. Ҳар қандай хатолар учун масъулиятни мен оламан. Барча футболчиларни ўйинга жалб қилгим келади, лекин 3–6 та учрашув давомида майдонга тушмаган ўйинчи учун бу осон эмас. Балки бу гал ортиқча таваккал бўлгандир».

«Мувозанатни йўқотдик, захирадагилар ҳам қийналди»

Гвардиола таркибдаги катта ўзгаришлар жамоа ўйинига салбий таъсир қилганини яширмади:
«Катта жамоада ўйнасанг, ўзингни намоён қилишинг шарт. Захирадан тушганлар ҳам худди шу босимни ҳис қилди. Биз жуда кўп мувозанатни йўқотдик, кўп зарбаларимиз қайтарилди. Рақиб эса жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди.

Одатда доимий ўйинчилар бўлганда, янгидан тушганлар ўзини анча эркин ҳис қилади. Аммо баъзан барчага имконият бериш ҳам тўғри қарор бўлавермайди».

«Бир синаб кўрамиз дегандим, лекин режа ишламади»

У ўйин олдидаги режалари ҳақида ҳам очиқ гапирди:
«Ўйиндан аввал ўйлагандимки: уй майдони, гуруҳдан ўтиш масаласида яхши ҳолатдамиз — бир янгича тактикани синаб кўрамиз. Аммо бу режа кутилган натижани бермади. Энди бу хатодан тўғри хулоса чиқарамиз».

Мураббий суҳбатни шундай якунлади:
«Ҳозир ҳаддан ташқари эмоцияларга берилмаймиз. Кераксиз гап-сўзлардан бошимизни холи қилиб, навбатдаги рақиб — “Лидс”га тайёргарликни бошлаймиз».

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола “Байер”дан учралган мағлубият сабабларини айтди