
Глобал интернет фойдаланувчилари сони 5,56 миллиард кишини ташкил этмоқда. Уларнинг аксарияти интернетга кириш учун телефондан фойдаланади. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда аёллар етакчилик қилмоқда. Digital 2025 глобал ҳисоботида статистика тақдим этилди, деб ёзади Дарё нашри.
Дунё бўйлаб ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш кескин ошмоқда. Ҳозирда 5,24 миллиард киши ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Уларнинг умумий сони сўнгги 12 ой ичида 4,1 фоизга ошган. Сўнгги тадқиқотларига кўра, “дўстлар ва оила билан алоқада бўлиш” ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг асосий сабаби ҳисобланади.
Глобал миқёсда “бўш вақтда банд бўлиш” иккинчи ўринда туради. Бу эса ижтимоий тармоқ иловаларида “чексиз ленталар” нега кенг тарқалганини тушунишга ёрдам беради. Ҳар уч нафар фойдаланувчидан бири “янгиликларни ўқиш” учун ижтимоий платформаларни афзал кўради.
“Дўстлар ва оила билан алоқада бўлиш” барча ёш гуруҳлари учун энг юқори ижтимоий мотивация ҳисобланади. Фойдаланувчилар кўпроқ “трендга айланган мавзулар”дан хабардор бўлишга қизиқиш билдирса, катта ёшлилар янгиликларни ўқишга кўпроқ эътибор қаратади. Ёш бўйича одамлар кўпроқ кимларга обуна бўлиши қуйида келтириб ўтилган:

Одамлар янгиликларни кўпинча Facebook’дан ўқимоқда
Дунё бўйлаб янгиликларни ўқиш учун Facebook’дан фойдаланиш юқори бўлиб қолмоқда. Респондентларнинг 37 фоизи янгиликлар учун айнан ундан фойдаланишини айтган. Катта ёшли фаол Facebook фойдаланувчиларининг 57,3 фоизи янгиликлар ва долзарб воқеалардан хабардор бўлиш учун платформага киради.
Бу кўрсаткич ёшга қараб ўзгарса-да, 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган Facebook фаол фойдаланувчиларининг ярмидан кўпи ҳали ҳам платформадан янгиликлар ва долзарб воқеалардан хабардор бўлиш учун фойдаланади.
Эркаклар аёлларга қараганда ижтимоий тармоқлардан янгиликлар учун кўпроқ фойдаланадилар, гарчи бу “гендер тафовути” нисбатан кичик бўлса ҳам.
Иқтисодий ривожланиш кўрсаткичи паст давлатларда одамлар янгиликларни ўқиш учун кўпроқ ижтимоий тармоқларга юзланади. Нигерияда фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 56,6 фоизи жорий воқеаларни кузатишни афзал билади. Худди шундай, Бразилия, Туркия ва Грециядаги катта ёшли фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи бунга қўшилади.
Яқин Шарқдаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда янгиликлар контентини излашга камроқ мойил.
Аёллар ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланади
Аёллар барча ёшдаги эркакларга қараганда ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказишда давом этмоқда.16 ёшдан 24 ёшгача бўлган қизлар кунига ўртача 3 соатдан сал камроқ вақтни ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга сарфлайди. Ҳозирги кўрсаткич икки йил олдин шу гуруҳ учун қайд этилган ўртача кўрсаткичдан 12 дақиқага паст.
Худди шу ёш гуруҳидаги эркаклар ҳам сўнгги икки йил ичида кунлик фаолликни 12 дақиқага қисқартирган, яъни ёш фойдаланувчилар орасидаги “гендер тафовути” 25 дақиқа бўлиб қолмоқда.
Бироқ, бошқа томонда, 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган аёллар бугунги кунда ижтимоий тармоқлардан икки йил олдингига қараганда кўпроқ фойдаланади. Сўнгги 24 ой ичида ушбу гуруҳнинг кундалик фаоллиги 6 дақиқа ошган, аммо шу даврда худди шу ёш гуруҳидаги эркаклар ўртача 4 дақиқага камайган.
Фойдаланувчилар бўйича топ-платформалар
2025 йил бошида YouTube энг кўп фойдаланилган ижтимоий медиа платформаси ҳисобланади. Ундан кейинги ўринни Wҳацапп эгаллаган. Facebook учинчи, Instagram эса тўртинчи ўринда. TikTok платформаси эса кучли бешликни якунлайди.
Бироқ фойдаланувчилар севимли платформа сифатида Instagramъни танламоқда. Дунё миқёсида WhatsApp 16 фоиз билан иккинчи, Facebook эса 13,1 фоиз билан учинчи ўринда туради. Тўртинчи ўринни 12 фоиз билан WeChat эгаллади, аммо шуни таъкидлаш керакки, бу деярли бутунлай платформанинг Хитойдаги машҳурлиги билан боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар