date

АҚШ Украинани урушни тўхтатиш режасини қабул қилишга чорламоқда

АҚШ Украинани урушни тўхтатиш режасини қабул қилишга чорламоқда

АҚШ расмийлари Украина раҳбари Володимир Зеленскийга Вашингтон ишлаб чиққан ва Россия томони кутаётган шартларга жавоб берадиган янгиланган тўхташ режасини қабул қилиш лозимлигини очиқ-яширин тушунтирмоқда. Reuters’нинг бир нечта манбалари таъкидлашича, бу ҳужжат Киев учун жуда оғир бандларни ўз ичига олгани билан эътиборни тортмоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ таклифи можарони босқичма-босқич тўхтатишни назарда тутади. Лекин бу вариантда Украина ҳудудларнинг бир қисмига даъводан воз кечиши, айрим турдаги қуролларни ишлатмасликка рози бўлиши ва Қуролли кучлар сонини сезиларли даражада қисқартириши керак бўлади. Бу талаблар Россия расман бир неча марта тилга олган шартлар билан деярли бир хил.

Вашингтон Киевдан ҳар бир бандни тўлиқ қабул қилишни кутяпти, дейди агентлик суҳбатдошлари. FT ёзишича, бундай таклиф амалда Украинанинг деярли таслим бўлишига тўғри келади — чунки унинг ичида армияни икки баравар қисқартириш, муайян қуроллардан бутунлай воз кечиш ва Донбасснинг катта қисмини топшириш каби кескин шартлар бор.

Аввалроқ Axios Трамп маъмурияти Россия–Украина урушини тўхтатиш бўйича янги формула ишлаб чиқaётганини маълум қилган эди. Ҳатто АҚШ айрим пунктлар бўйича Россия вакиллари билан биринчи маслаҳатлашувларни ўтказгани айтилди. Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев эса «бу сафар Москва позицияси ҳақиқатан ҳам эшитилганини ҳис қиляпмиз», дея таъкидлаган.

Шу билан бирга, Ғарб нашрлари уруш якунлари бўйича музокаралар қайта активлашганини маълум қилди. Зеленский ҳам 18 ноябрь куни Киев «мулоқотни фаоллаштириш»га тайёрланаётганини айтди. Аммо Россия ТИВи АҚШ ҳали расмий каналлар орқали мурожаат қилмаганини билдириб, Вашингтоннинг қадамларига эҳтиёткор муносабат билдирди.

Politico манбалари урушни тўхтатиш бўйича ҳадли келишув ноябр охирларида, ҳатто «шу ҳафтадаёқ» амалга ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шу боис, икки томон ўртасидаги вазият яна бир маротаба янги сиёсий босқичга ўтиши мумкин.

Бир нарса аниқ — бу жараён халқаро сиёсатдаги энг сезгир ва жиддий мавзулардан бирига айланиб, натижаси бутун минтақалар тақдирига таъсир кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинани урушни тўхтатиш режасини қабул қилишга чорламоқда