date

Эрдўған тинчлик учун АҚШ иштирокини кутмоқда

Эрдўған тинчлик учун АҚШ иштирокини кутмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашувидан сўнг Россия–Украина уруши бўйича изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, можарони тўхтатиш ва музокаралар жараёнини жадаллаштириш учун Россия билан бир қаторда АҚШнинг ҳам фаол иштироки муҳим аҳамият касб этади.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара Москва билан адолатли, барқарор ва узоқ муддатли тинчликка замин яратадиган таклифларни муҳокама қилишга тайёр.

"Биз, аввало, Россия билан ярашувни тезлаштириши мумкин бўлган ташаббусларни кўриб чиқишга ҳозирмиз. Бу жараёнда Америка Қўшма Штатлари ҳамкорлигини жуда муҳим деб биламиз," — деди Туркия раҳбари ОАВга берган баёнотида.

Анқаранинг фикрича, Вашингтоннинг қўшилиши дипломатик жараёнга янги суръат беради ва томонларни музокара столига яқинлаштиришда катта роль ўйнаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған тинчлик учун АҚШ иштирокини кутмоқда