23:54 / 25.02.2025
4

Нима учун 30 ёшлилар ҳам қон босимини назорат қилиши керак?

Нима учун 30 ёшлилар ҳам қон босимини назорат қилиши керак?
Фото: Cosmopolitan
Юрак қисқариши орқали қон томирлар бўйлаб ҳаракатланади. Қон-томирларда босим кучаядиган бўлса, юрак саломатлигида муаммо кузатилади. Тонометр кўрсаткичининг 120 га 80 дан юқори экани қон босими кўтарилгани ва гипертониядан дарак беради.

Гипертония нимаси билан хавфли?

Америкалик мутахассисларнинг маълум қилишича, сайёрадаги 20 ёшдан катта ҳар иккинчи одамда қон босими кўтарилиши кузатилади. Кўп ҳолларда инсульт ва инфарктга олиб келиши мумкин бўлган гипертониядан кейинги асоратлар сабаб йилига 10 миллион одам вафот этиши аниқланган. Бошқа симптомлар деярли кузатилмагани сабаб гипертония забонсиз қотил деб ҳам аталади.

Кўпчилик ушбу касалликни асосан кексаларда кузатилади, ёшлар қайғурмаса ҳам бўлади деб, янглиш фикрлайди. 18-30 ёшда қон босими меъёрдан бир оз баланд бўлган кишилар ёш ўтиши билан юрак касалликларига кўпроқ дуч келади. Гипертония нафақат юрак касалликлари, балки буйрак етишмовчилиги, кўзларнинг кўрмай қолиши ва мия фаолиятида муаммолар келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Нима қилиш мумкин?

Гипертониянинг олдини олиш, пайдо бўлганда эса уни бартараф қилиш керак. Қолаверса, унинг олдини олиш учун қиммат медикаментларнинг кераги йўқ.

Тонометр харид қилинг

Ушбу ускуна ёрдамида қон босимини ҳатто соғлом кишилар ҳам йилда бир марта текшириши ва назорат қилиб туриши керак. Ҳар қандай ўзгаришга бефарқ бўлмаслик керак.

Чекиш ва спиртли ичимлик истеъмол қилишдан воз кечиш керак

Ҳамма зарарли одатлардан бирданига воз кечиб бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса чекиш ва ичишдан тийилиш керак.

Вазнингизни назорат қилинг

Семириш хавф ошишига ҳисса қўшадиган қўшимча омил ҳисобланади. Ҳар 5 килодан қутилиш систолик босимнинг 2-10 тага камайишига ёрдам бериши мумкин.

Камроқ туз истеъмол қилинг

Тузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак ва қон-томирлар учун хавфли. Кундалик истеъмол қилинадиган туз миқдорини камайтириб, гипертония пайдо бўлишининг олдини мумкин. 5 грамм (1 чой қошиқдан кам) туз катталар учун меъёр саналади.

Тўғри овқатланинг

Трансёғларга бой фастфуд ва бошқа зарарли маҳсулотлардан тийилинг. Ўрнига ёғ кислоталарининг кони бўлган балиқ, ёнғоқ, сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг.

Спорт билан шуғулланинг

Спортзалга бориш, оғир спорт тури билан шуғулланишга ҳожат йўқ. Мутахассислар ҳафтасига 150 дақиқани жисмоний машқлар учун ажратиш кераклигини таъкидлайди. Бунда қон босими сезиларли даражада тушади. Рақсга тушинг, ёга билан шуғулланинг. Гипертонияси бор кишиларга эса қайси спорт билан шуғулланиш хусусида шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Ортиқча асабийлашманг

Стресс ҳам қон босими ошишига олиб келувчи асосий омиллардан бири саналади. Ортиқча нарсага асабийлашманг, асабларни тинчлантириш учун медитация, севимли машғулот ёки биронта спорт тури билан шуғулланинг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг