
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой Ла Лига 10-туридан ўрин олган “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув ҳақида фикр билдирди. Учрашув бугун, 26 октябрь куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўйин бош ҳаками бошланиш сигналини Тошкент вақти билан соат 20:15 да беради. Мостовойнинг таъкидлашича, икки жамоа ҳозир яхши спорт формасида. Унинг сўзларига кўра, “Реал” сафида Килиан Мбаппе ҳар учрашувда гол уриб, рекордларни янгиламоқда.
У, шунингдек, “Барселона” ўзининг чиройли ўйини билан ажралиб туришини қайд этди. Мостовой бу сафар устунлик “Реал” томонида бўлишини айтиб, мадридликлар “Барселона”ни бир гол фарқи билан мағлуб этишини тахмин қилди.
Ҳозирги вақтда “Реал” Испания чемпионати жадвалида 24 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Барселона” эса тўққизта турда 22 очко тўплаб, иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Эль-Класико” олдидан икки жамоа чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.