date

Теннисчи Карлос Алкарас "Эл-Класико" учун 2:1 ҳисобини тахмин қилди

Теннисчи Карлос Алкарас "Эл-Класико" учун 2:1 ҳисобини тахмин қилди
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Карлос Алкарас "Эл-Класико" баҳси натижаси бўйича ўз тахминини билдирди. 26 октябрь, якшанба куни Мадридда "Реал" ва "Барселона" жамоалари Испания Ла Лигасининг ўнинчи турида ўзаро учрашади.

Алкарас ушбу учрашув мураккаб кечишини айтди ва "Реал" ғалаба қозонишини тахмин қилди. Унинг фикрича, Мбаппе, Беллингем ва Ямал гол уриши мумкин, ўйин 2:1 ҳисобида якунланади. Карлос Алкарас "Реал" мухлиси сифатида танилган.

"Эл-Класико" баҳси Тошкент вақти билан 26 октябрь куни соат 20:15 да "Сантяго Бернабеу" стадионида бошланади. Учрашув жараёнини LiveResult портали матнли транслатсия орқали ёритади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Теннисчи Карлос Алкарас "Эл-Класико" учун 2:1 ҳисобини тахмин қилди