Инвесторлар АҚШдан оммавий тарзда пул олиб чиқмоқда — иқтисодиёт музлаб қолиш арафасидами?

1 дақиқа ўқиш1.8K
Инвесторлар АҚШдан оммавий тарзда пул олиб чиқмоқда — иқтисодиёт музлаб қолиш арафасидами?
Америкада хавфли (junk) облигация ва кредитларга сармоя киритувчи фондлар сўнгги ҳафтада мисли кўрилмаган чиқимни бошидан кечирди.

Financial Times маълумотларига кўра, фақат бир ҳафтада АҚШ фондларидан 16 миллиард доллар пул қайтариб олинди. Бу – JPMorgan таърифича, рекорд даражадаги кўрсаткич.

“Трамп божлари” сармоядорларни хавотирга солди
Инвесторлар чиқиши 2 апрелда Трамп томонидан эълон қилинган янги тарифлар фонида бошланди. Унга кўра, АҚШ асосий савдо ҳамкорларига, хусусан Хитой товарларига 145 фоизгача бож жорий этишни режалаштирмоқда.

Қисқа муддатлик барқарорлик 10 апрелдаги "тарифлар кечиктирилади" деган хабарлар билан тикланган бўлса-да, эртаси куни бозорда яна пессимизм ҳукм сурди.

Таваккалсиз бозорда ким қарз олади?
Хавфли облигациялар – бу молиявий аҳволи заиф, фоизлари юқори бўлган компаниялар чиқарадиган қимматли қоғозлар. Инвесторлар ушбу компанияларга кредит бериши эвазига юқори даромад кутади.

Аммо сармоядорлар хавфдан қўрқиб, пулни қайтариб олаётган бир пайтда бу компаниялар учун пул топиш мураккаблашади. Ё пул умуман бермайди, ёки фақат оғир фоизлар эвазига беради.

Натижада, кўплаб фирмалар банкрот бўлиши мумкин, бу эса занжирли реакцияга сабаб бўлади: банкротликлар → камайтирилган инвестициялар → иқтисодий музлаш → ишсизлик.

Сиз нима деб ўйлайсиз — АҚШ иқтисодиёти ушбу босимга қанча чидам бера олади?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?