OpenAI Ўзбекистонда "ChatGPT Go"ни ишга туширди

OpenAI Ўзбекистонда "ChatGPT Go"ни ишга туширди

OpenAI компанияси Ўзбекистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда ChatGPT’нинг янги, арзонроқ версияси — ChatGPT Go ни тақдим этди, деб Uz24 хабар берди.

Янги тариф нархи ойига атиги 5 доллар (тахминан 62 000 сўм), бу ҳозирда мавжуд ChatGPT Plus обунасидан тўрт баравар арзон.

OpenAI’га кўра, ушбу хизмат асосан иқтисодиёти ривожланаётган ва ўрта даромадли мамлакатлар фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг барча давлатлари, шунингдек, Сенегал, Миср, Тунис каби Африка мамлакатлари бу хизматдан фойдаланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар