date

Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 миллиондан ошди

Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 миллиондан ошди

Ўзбекистонда пенсия олувчиларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-октябрь ҳолатига мамлакатда жами 4 миллион 241,8 минг нафар фуқаро пенсия олади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз ошганини билдиради.

Пенсия олувчиларнинг катта қисмини ёшга доир пенсия олувчилар ташкил этади — уларнинг сони 3 миллион 514,1 минг нафарга тенг. Шунингдек, 482,1 минг нафар фуқаро ногиронлик пенсияси, 245,6 минг нафари эса боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсия олувчилар Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилган. Хусусан, Фарғонада 500,8 минг, Самарқандда 451,6 минг, Андижонда эса 399 минг нафар фуқаро пенсия олади.

Аксинча, энг кам пенсия олувчилар Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида яшайди. Сирдарёда 108,9 минг, Навоийда 142,1 минг ва Жиззахда 145,2 минг нафар фуқаро пенсия олувчилар сифатида рўйхатга олинган.

Мутахассисларнинг фикрича, аҳолининг кексайиши ва меҳнат стажи ортиб бориши келгуси йилларда пенсия олувчилар сонининг янада кўпайишига олиб келади. Шу сабабли пенсия тизимини янада такомиллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 миллиондан ошди