YUNESKO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 2025-йил 30-октабрдан 14-ноябрга қадар Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.
Мазкур чеклов халқаро миқёсдаги йирик анжуман хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда. Транзит автомобиллар учун муқобил ҳаракат йўналишлари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳайдовчиларга ушбу йўлларни кўрсатиб берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилиши белгиланган.
Ички ишлар органлари фуқароларни ва сайёҳларни Самарқандга бўладиган сафарларини имкон қадар кейинроққа суриб туришга чақирди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, YUNESKO Бош конференцияси илк бор 1985-йилдан бери Париждан ташқарида ўтказилмоқда ва бу тарихий воқеа мезбонлиги илк марта Ўзбекистонга насиб этмоқда.
Самарқандга борувчилар диққатига: шаҳар 14 ноябргача ёпиқ
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар