
Саудия Арабистони ва Қатардаги йирик мулоқотлардан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарқ сафарининг сўнгги манзили — Бирлашган Араб Амирликларига етиб келди. 15 май куни Абу-Дабига ташриф буюрган Трампни БАА президенти Шайх Зоид Ал Наҳаён шахсан кутиб олди ва давлат раҳбари уни “Qasr Al Watan” қароргоҳида расман тақдирлади.
Тадбир чоғида Трампга БААнинг олий мукофоти — Зоид ордени топширилди. Унинг ташрифи шарафига дунёдаги энг баланд иншоот — Бурж Халифа Америка байроғи рангларига бурканиб, символик йўл билан меҳмондўстлик ифодаланди.
AI соҳасида стратегик ҳамкорлик — янги босқичда
Трампнинг БААга ташрифи нафақат расмий, балки технология соҳасида тарихий аҳамият касб этди. Саудия ва Қатардаги инвестиция келишувларидан ҳам каттароқ — БАА келгуси 10 йил ичида АҚШ иқтисодига $1.4 триллионлик умумий инвестиция йўналтириш ниятини маълум қилди.
Ташриф доирасидаги энг муҳим битимлардан бири — сунъий интеллект (AI) соҳасида имзоланган ҳамкорлик келишуви бўлди. Технологик мулоқотларда OpenAI асосчиси Сем Альтман, Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг ва АҚШнинг AI сиёсати бўйича етакчи шахс — Дэвид Сакс иштирок этди.
БААда 5 гигаватт қувватга эга янги AI кампусининг қурилиши бошланди. Бу объект АҚШ ҳудудидан ташқаридаги энг йирик сунъий интеллект маркази бўлиши кутилмоқда. Кампусда йиллик 500 мингта Nvidia чипи ишлатилиши кўзда тутилмоқда. Бу Яқин Шарқдаги илк улкан маълумот марказларини яратиш учун замин ҳозирлайди.
Яна қандай келишувлар бўлди?
- $200 миллиардлик АҚШ–БАА янги шартномаси имзоланди;
- Boeing, GE Aerospace ва Etihad Airways ўртасида 28 та самолёт хариди бўйича $14.5 миллиардлик авиабитим эълон қилинди;
- AI Infrastructure Partnership (AIP) лойиҳаси доирасида 2025 йилда $30 миллиард тўғридан-тўғри сармоя ва $100 миллиард қарз маблағлари жалб қилинади;
- Технологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида икки давлат ўртасида алоҳида келишув тузилди.
AI битимлари — Вашингтонда хавотир уйғотмоқда
Гарчи AI соҳасидаги келишувлар иқтисодий жиҳатдан жозибали кўринса-да, АҚШ сиёсий доирасида улар хавотир билан кутиб олинмоқда. Байден маъмурияти илгари ушбу AI технологияларини БААга экспорт қилишга қарши чиққанди. Чунки ушбу марказлар орқали сунъий интеллект технологияларининг Хитой ёки бошқа рақобатчи давлатларга ўтиб кетиши хавфи мавжуд.
Дубайда Трамп минораси қурилади
Шунингдек, Трамп ташрифининг рамзий ва иқтисодий рамзларидан бири сифатида, Дубайда 80 қаватли янги Tрамп минорасини қуриш режаси эълон қилинди. У Бурж Халифа яқинида жойлашади ва янги архитектуравий нуқтага айланиши кутилмоқда.
Zamin.uz таҳририяти Яқин Шарқдаги геосиёсий ва технологик ўзгаришларни диққат билан кузатишда давом этади. Сиз ушбу келишувларни қандай баҳолайсиз? AI марказининг Яқин Шарқда қурилиши дунёдаги куч мувозанатига таъсир қилмайдими? Фикрингизни изоҳда қолдиринг.
Трамп ТашрифиБАА ИнвестицияСунъий ИнтеллектТехнологик ҲамкорликГеосиёсий ЎзгаришларДубай Минораси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар