
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўз майдонида "Вильярреал"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида немис клубининг ярим ҳимоячиси Юлиан Брант ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи гол жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтириб, гол уришни бошладик.
Бундай ўйинларда мураккаб лаҳзалар бўлади, лекин бу футболнинг бир қисми. Кучли жамоалар устидан ғалаба қозониш осон эмас", — деди Брант УЕФА матбуот хизмати орқали.
Мазкур ғалабадан сўнг Никко Ковач бошчилигидаги жамоа 10 очко тўплаб, УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.