
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиу "Ливерпуль" клубига ўтиши мумкин. Сўнгги ойлар давомида 24 ёшли футболчига "Барселона" томонидан қизиқиш билдирилган эди.
Каталонияликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида футболчилар изламоқдалар. Аммо CaughtOffside порталининг хабарига кўра, "Ливерпуль" Гонсалу Инасиуни "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехига муқобил вариант сифатида кўрмоқда.
"Қизиллар" янги марказий ҳимоячини январ ойида трансфер қилишни режалаштирмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Инасиунинг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил этади.
Унинг "Спортинг" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Бунгача футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.