
Табиат инсон эшитиш қобилиятидан ташқаридаги ноёб “сигналлар” билан тўлиб-тошган. Яқинда Исроилнинг Тел-Авив университети олимлари ўтказган илмий тадқиқот шунга олиб келдики — ўсимликлар стресс ҳолатида ўзини овоз билан ифодалаши мумкин ва бу овозлар ҳайвонларга таъсир кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.
. Илк марта ўсимликлар томонидан чиқарилган овозларга ҳайвонлар томонидан жавоб қайтарилгани тасдиқланди. Тел-Авив университети тадқиқотчилари аниқлашича, урғочи парвонак помидор ўсимлиги стрессда эканлигини кўрсатувчи овозларни эшитганларида, унга тухум қўймасликни маъқул кўришган.
. Бу янгилик шундан далолат берадики, табиатда инсон эшита олмайдиган товушлар орқали амалга ошадиган яширин “экоалоқалар” мавжуд.
. “Бу ҳайвоннинг ўсимлик томонидан чиқарилган овозга жавоб бергани илк бор аниқланган ҳолат,” — дейди профессор Ёсси Ёвел. “Айни пайтда, бу ҳали тахмин, аммо эҳтимол, кўплаб ҳайвонлар ушбу овозлар орқали овқат, паноҳ ёки чанглатиш каби қарорлар қабул қилиши мумкин.”
. Олимлар ушбу натижани аниқлаш учун махсус назорат қилинган муҳитда парвонак реакциясини ўрганишган. Овоз ва кўриниш бир-биридан алоҳида таҳлил қилинган бўлиб, натижада фақат овоз омил сифатида қайд этилган.
. Тадқиқотнинг кейинги босқичида турли ўсимликларнинг қандай овоз чиқариши ва бошқа жонзотлар бу овозларга қандай муносабат билдириши ўрганилади.
. Профессор Лилах Ҳаданига кўра, яна бир қизиқарли йўналиш — ўсимликлар бир-бирига овоз орқали маълумот узатиши мумкинми, деган савол. Унинг сўзларига кўра, масалан, қуруқчилик шароитида бир ўсимлик бошқаларига “огохлантириш сигнали” юбориб, улар сув сарфини камайтириши мумкин.
. Тадқиқотчилар таъкидлашича, ўсимликлар сезувчан эмас, яъни онгли эмаслар. Улар чиқараётган товушлар физиологик ўзгаришлар таъсирида содир бўлади. Аммо бу товушлар бошқа жонзотлар учун фойдали ахборот манбаига айланиши мумкин.
. Агар шу тахминлар тўғри бўлса, ўсимликлар ва ҳайвонлар биргаликда эволюция жараёнида бир-бирини тушунишга мослашган. “Агар ҳайвонлар ушбу товушлар орқали ахборот олиш имкониятига эга бўлса, ўсимликлар ҳам уларни баландроқ ёки кўпроқ чиқара бошлаши мумкин,” — дейди профессор Ҳадани.
. “Бу ҳали илмий жиҳатдан тўлиқ очилмаган, улкан ва қизиқарли йўналиш. У бутун бошли яширин оламнинг эшигини очиши мумкин.”
. Ушбу тадқиқотда олимлар айнан урғочи парвонакларни кузатишган, чунки улар тухумларини кўпинча помидор ўсимликларига қўяди. Бундан мақсад — капалак қуртлари учун етарлича озуқа мавжуд бўлиши. Аммо ўсимлик “овоз орқали” стресс ҳолатида эканлигини билдираётганда, парвонаклар ўз тухумларини бошқа жойга қўйишга қарор қилишган.
. Бу ҳодиса кўрсатмоқдаки, табиатда ҳали эшитилмаган, кўрилмаган мулоқот турлари бор ва улар ҳаётнинг муҳим таркибий қисми бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар