date

Ўзбекистонлик йигит "Абадий олов"ни ҳақорат қилганликда айбланди

Ўзбекистонлик йигит "Абадий олов"ни ҳақорат қилганликда айбланди
Россиянинг Свердловск вилоятида 19 ёшли ўзбекистонлик йигит Н. М. устидан суд жараёни якунланди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳодиса 28 июн куни Среднеуралск шаҳрида юз берган. Ёш йигит Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган Мемориал мажмуасининг пойдеворига чиқиб, Абадий оловдан сигарет ёққан.

Суд мажлисида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди, бу эса ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишга имкон берди. Суд Н. М.нинг ҳаракатларини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 354.1-моддаси 3-қисми бўйича жиноят деб топди. Ушбу модда Россия ҳарбий шараф рамзларини таҳқирлаш ва Ватан ҳимоячилари хотирасини ҳақорат қилиш орқали нацизмни қайта тиклаш сифатида баҳоланади.

Йигитга 320 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик йигит "Абадий олов"ни ҳақорат қилганликда айбланди