
Янгиқўрғон туманида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда.
Тумандаги бир МЧЖ солиқни ўз вақтида тўламай, қарздорликни "эртага тўлаймиз" деб чўзиб юрди. Натижада — қарз миқдори 70 миллион сўмга етиб, жамиятга тегишли бино хатланди.
Шунингдек, Р.Б. исмли фуқаронинг банк қарзини ўз вақтида тўламаслиги туфайли унинг Lacetti автомашинаси ҳам хатланди.
Бундан ташқари, боғдорчилик йўналишидаги 4 та фермер хўжалигининг боғ майдонлари ҳам солиқ қарздорлиги эвазига хатланган.
Солиқ ва банк қарздорлигини ўз вақтида тўлаш нафақат жавобгарликдан сақлайди, балки бизнесингиз барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади.
Шу ўринда эсалатиб ўтмоқчимиз: тўловни кечиктирманг — хатлаш чорасигача етказманг!
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар