date

Ламин Ямал Мбаппе рекордини такрорлади

Ламин Ямал Мбаппе рекордини такрорлади
“Барселона” вингери Ламин Ямал Чемпионлар лигасидаги “Брюгге”га қарши ўйинда (3:3) гол уришга муваффақ бўлди. Ёш футболчи ушбу нуфузли мусобақадаги фаолияти давомида 13 та самарали ҳаракатни амалга оширди (7 та гол ва 6 та голли узатма).

Бу натижа 18 ёшдан кичик футболчилар орасида рекорд кўрсаткич бўлиб, франциялик Килиан Мбаппенинг ютуғига тенглашади. Opta маълумотларига кўра, аввал бу рекорд фақат Мбаппега тегишли эди, у 19 ёшга тўлгунига қадар 13 та голга алоқадор бўлган.

Агар Ямал Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида яна бир гол урса ёки голли узатма амалга оширса, у мутлақ рекорд ўрнатади. Каталонияликлар мусобақанинг гуруҳ босқичидаги 5-турида 25 ноябрь куни “Челси” билан сафарда ўйнашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Мбаппе рекордини такрорлади