date

Ҳар йили дунёда 10 миллион гектар ўрмон йўқолмоқда

Ҳар йили дунёда 10 миллион гектар ўрмон йўқолмоқда

БМТ маълумотларига кўра, иқлим ўзгариши туфайли Ер юзидаги ўрмонлар жиддий хавф остида қолмоқда. Европа, Шимолий Америка, Кавказ ва Марказий Осиёда жами 1,76 миллиард гектар ўрмон мавжуд бўлиб, бу дунё ўрмонларининг қарийб 40 фоизини ташкил этади.

Айни пайтда глобал миқёсда тескари тенденция кузатилмоқда — ҳар йили тахминан 10,9 миллион гектар ўрмон йўқолмоқда. Сабаблар орасида қурғоқчилик, юқори ҳарорат, намликнинг камайиши ва зараркунандалар кўпайиши қайд этилган.

2021 йилда ўрмон ёнғинлари 12,6 миллион гектар майдонни йўқ қилган, яна 73 миллион гектар ўрмон ҳашарот ва касалликлар таъсирида зарарланган.

Мутахассислар агар бу жараён тўхтамаса, ўрмонлар углерод ютаётган манба эмас, аксинча чиқиндилар чиқарувчи омилга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

БМТ етакчи давлатларни ўрмонларни ҳимоя қилиш, ёнғинларнинг олдини олиш ва тиклаш дастурларини кучайтиришга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳар йили дунёда 10 миллион гектар ўрмон йўқолмоқда