Брюсселлик олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олар экан. Айрим приматларга хос ушбу хусусият одатда ўзлик ва онг борлигидан далолат ҳисобланади, деб хабар беради «Дарё».
Бельгиялик энтомологлар Мари-Клэр ва Рожер Каммер тадқиқот натижаларини 2015 йилда чоп этган эди. Тажрибалар малла чумолиларда ўтказилди.
Ўнтача ҳашарот ичида ойна бўлган лотокка солиб қўйилди. Унинг қаршисида турган чумолилар бошларини ва муртларини қимирлатиб, ўз аксига тегишга уринар эди.
Чумолиларнинг иккинчи гуруҳи эса шаффоф девор билан бўлинган идишга солинди. Бу ҳолда чумолилар шиша тўсиқ ҳамда унинг ортидаги бошқа чумолиларга ҳеч қандай эътибор қаратмади.
Тажрибаларнинг иккинчи қисмида олимлар ҳашаротлар бошининг олди қисми — клепиусга буёқ суртди. Бошида кўкиш доғни кўрган ҳашаротлар уни ўчиришга уринди. Буёқ ранги хитин қобиқ сингари малла рангда бўлса ёки бошнинг орқа қисмида жойлашса, ҳашаротлар уни ўчиришга уринмади.
Шунингдек, кўк буёқ суртилган ҳашаротларга уларнинг қавмдошлари ҳужум қилиши кузатилди. Бундан олимлар чумолилар қавдошларини фақат хеморецепция ёрдамида эмас, балки юзидан ҳам таниши ҳақида хулоса қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди