date

FIFA Малайзия футболчилари дисквалификациясини тасдиқлади

FIFA Малайзия футболчилари дисквалификациясини тасдиқлади
Сентябрь ойида Малайзия терма жамоасида ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ можаро ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат FIFA томонидан жиддий санкцияларга олиб келди.

Малайзия Футбол Федерацияси апелляция суди орқали қарорни қайта кўриб чиқишни сўради. Аммо суд бир неча ҳафта ўтиб якуний қарорини эълон қилди: айбдорлар жазога лойиқ кўрилди.

Бу қарорга кўра, фирибгарликда айбланган Малайзия терма жамоасининг етти нафар футболчиси бир йилга футболдан четлатилди. Шунингдек, ҳар бир ўйинчи икки минг швейцария франки миқдорида жарима тўлаши керак.

Малайзия Футбол Федерацияси эса анча катта жаримага тортилди — 350 минг швейцария франки. Бундан ташқари, федерациядан келажакда бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун махсус режа ишлаб чиқиш ва уни тақдим этиш талаб қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIFA Малайзия футболчилари дисквалификациясини тасдиқлади