Буффон Тудорнинг истеъфоси сабабини тушунтирди


Туриннинг "Ювентус" клуби афсонавий собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон хорватиялик мураббий Игор Тудорнинг истеъфоси юзасидан ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, Тудор клуб раҳбарияти билан умумий тил топа олмаган.
"Менимча, Игор Тудор клуб раҳбарияти билан мулоқот ва эмпатия етишмовчилигини ҳис қилган. Унинг сўнгги интервьюларида бу кескинлик яққол сезилиб турарди.
Балки у баъзи футболчиларни мажбуран танлашга мажбур бўлган, акс ҳолда бундай баёнотлар қилмас эди", – деди Буффон derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида. Ҳозирда "Ювентус" клубини Лучано Спаллетти бошқариб келмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…