date

Қозоғистонда юқори синф қизларига гинеколог маслаҳати мажбурий бўлиши мумкин

Қозоғистонда юқори синф қизларига гинеколог маслаҳати мажбурий бўлиши мумкин

Қозоғистонда ҳомиладор ўқувчи билан боғлиқ воқеадан сўнг юқори синфдаги қизлар учун гинеколог маслаҳатини мажбурий этиш масаласи муҳокама этилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Султонгазиев Мажлис кулуарларида маълум қилди, деб хабар берди Zakon.kz мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда вазирлик бу ташаббусни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда. Султонгазиев таъкидлашича, мактабда ҳомиладорлик ҳолати аниқланмагани қизда ҳеч қандай шикоят бўлмагани ва махсус текширув ўтказилмагани билан боғлиқ.

«Махсус профилактик кўрик ўтказилмаган. Фақат март ойи бошидаги скрининг пайтида офтальмолог ва отоларингологлар текширувдан ўтказган, аммо акушер-гинекологлар иштирок этмаган. Шу сабабли ҳомиладорлик эрта босқичда бўлгани учун аниқланмаган», — деди у.

Вазир ўринбосарига кўра, гинеколог маслаҳатини жорий этиш ғояси Ақтўбедаги воқеа билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, аммо келажакда бундай текширувлар юқори синф қизлари соғлиғини муҳофаза қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қозоғистонда юқори синф қизларига гинеколог маслаҳати мажбурий бўлиши мумкин