Анҳор боғидаги картинг майдонида Марказий Осиёдаги энг йирик креатив ва самарадорлик байрами — еттинчи Тошкент халқаро реклама фестивали TAF!25 бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасидаги халқаро реклама конференциясида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Буюк Британия ва Сингапурдан ташриф буюрган креатив директорлар, маркетологлар ва PR мутахассислари иштирок этиб, креатив, брендинг, таълим ва реклама коммуникациялари бўйича тажриба ва кейслари билан ўртоқлашишди.
Тадбирга 2700 дан зиёд меҳмон ташриф буюрди. “Йил реклама маҳсулотлари” кўргазмаси доирасида 26 та бренд ва агентлик ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этиб, махсус таклифлар тайёрлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар