Дунё бўйлаб икки йилда 163 журналист ўлдирилди

1 дақиқа ўқиш59
Дунё бўйлаб икки йилда 163 журналист ўлдирилди

Бутун дунёда сўнгги икки йил ичида камида 163 нафар журналист ҳалок бўлди, деб хабар берди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълумотича, бу рақам UNESCOнинг 2023 йил августидан 2025 йил майигача бўлган ҳисоботида қайд этилган.

Ўлдирилган журналистларнинг 109 нафари жанговар ҳудудларда ҳалок бўлган, улар орасида 12 нафар аёл ҳам бор. Энг кўп қурбонлар Ғазо секторида (46 киши), Суданда (13 киши) ва Украинада (8 киши) қайд этилган.

Бироқ таҳдид фақат уруш ҳудудларида эмас. Мексикада ҳам вазият ўта хавфли бўлиб, 15 нафар ОАВ ходими ўлдирилган. Умуман олганда, энг кўп қотиллик ҳолатлари араб мамлакатларида (82 та) содир бўлган. Кейинги ўринларда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси (34 та), Осиё-Тинч океани минтақаси (30 та), Европа ва Шимолий Америка (12 та) келади.

БМТ маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизлик даражаси ҳануз юқори. Бунинг асосий сабаблари — суд тизимларининг заифлиги, коррупция ва сиёсий ироданинг етишмаслиги.

“Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти эса 2023–2025 йилларда 1163 журналист ҳибсга олинганини маълум қилди. Улардан 568 нафари ҳали ҳам қамоқда бўлиб, асосан Беларусь, Хитой, Исроил, Мьянма ва Россияда сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ 2 ноябрни журналистларга қарши жазосизликка барҳам бериш куни сифатида белгилаган. Бу сана сўз эркинлиги ва ҳақиқат учун курашаётганларни ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?