Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири – мексикалик Карлос Слимнинг Operadora Cicsa компанияси Мехико аэропортининг янги биносини қуриш учун ўтказилган тендерда ғалаба қозонган консорциум таркибига кирди.
Слим компанияси тендер якунига кўра, Мексиканинг ICA фирмаси билан биргаликда тахминан 4 миллиард АҚШ долларилик шартнома таклиф этган. Консорциумга мексикалик бошқа таниқли ишбилармонлар - Олегарио Васкес, Карлос Ханк Рон, Иполито Хехард ва бошқаларнинг корхоналари ҳам киради.
Слимнинг асосий бизнеси Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари телекоммуникациялар бозори билан боғлиқ. Ишбилармон America Movil, Telcel ва Telmex компанияларидан ташқари, Мексикадаги йирик компанияларни назорат қилувчи Grupo Carso’га ҳам эгалик қилади. Forbes маълумотларига кўра, Слим дунёдаги энг бадавлат инсонлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. У тахминан 50 миллиард АҚШ долларига эга, деб ёзади Кун.уз сайти.
Мехикода янги аэропорт қурилиши 2015 йилнинг охирида бошланди. Лойиҳа таниқли британиялик архитектор Норман Фостернинг Слимга куёв бўлган мексикалик Фернандо Ромеро билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилди.
Хабарларга кўра, Мехико янги аэропорти қуриб битказилгач, йилига 120 миллион кишини қабул қилиб олиши мумкин бўлади. Янги аэропорт 12,5 минг гектар майдонда барпо этилади. Янги терминал очилгач, эскиси ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда унинг ўрнида илмий-тадқиқот ва технология марказлари, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, касалхоналар, фазовий университет, шунингдек турар-жой кварталлари қурилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди