Донецк масаласи музокараларда энг оғир тўсиқ бўлиб қолмоқда

1 дақиқа ўқиш476
Донецк масаласи музокараларда энг оғир тўсиқ бўлиб қолмоқда

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг таъкидлашича, Украина ва Россия ўртасида олиб борилаётган музокаралар ортида Киев вакиллари норасмий суҳбатларда оғир, аммо реал сценарийни тан олишга мажбур бўлмоқда. Унинг сўзларига кўра, Украина томони у ёки бу тарзда Донецк вилояти устидан назоратни йўқотиш эҳтимолини инкор этмаяпти.

Вэнс айтишича, расмий позицияда Киев бу масалани хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда катта муаммо деб ҳисоблайди. Айниқса, Россия бутун Донецк вилоятини тўлиқ назорат остига олиши эҳтимоли Украина учун энг оғриқли сценарийлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бироқ ёпиқ мулоқотларда украин музокарачилари бу ҳудуддан айрилиш эҳтимоли мавжудлигини очиқча тан олишяпти.

«Улар бу йўқотиш дарҳол эмас, балки 12 ойдан кейин ёки ундан ҳам кейин содир бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда», — деди АҚШ вице-президенти. Унинг фикрича, ҳудудий масалалар, айниқса Донбасс тақдири, музокаралар жараёнидаги энг жиддий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, Вэнс томонлар ўртасида муайян илгарилаш борлигини ҳам қайд этди. Унинг таъкидлашича, аввалгидан фарқли равишда, ҳозир барча асосий масалалар очиқ муҳокама қилинмоқда, нималар музокара предмети экани ва қайси мавзулар муҳокама қилинмаслиги ҳақида «аниқ тушунча» шаклланган.

Бироқ АҚШ вице-президенти тинчликка эришиш масаласида ортиқча оптимизмга берилмади. «Тинчликка эришиш эҳтимоли бор, лекин бу амалга ошмаслиги эҳтимоли ҳам худди шунчалик катта», — дея у реал вазиятни яширмасдан ифода этди.

Маълум қилинишича, ўтган дам олиш кунлари музокаралар Майами шаҳрида давом этган. У ерга Кирилл Дмитриев бошчилигидаги Россия делегацияси ташриф буюрган. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф икки кунлик учрашувлардан сўнг музокараларни «самарали ва конструктив» деб баҳолаган. Аммо томонлар ўртасидаги суҳбатларнинг аниқ мазмуни ҳозирча ошкор этилмади.

Хулоса қилиб айтганда, музокаралар столда давом этяпти, аммо Донецк масаласи ҳал қилинмас экан, йирик келишувга эришиш йўли ҳали ҳам мураккаб ва ноҳамвор бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?