«Лион» Эндрикни «Реал Мадрид»дан ижарага олди

«Лион» Эндрикни «Реал Мадрид»дан ижарага олди
«Лион» мадридлик «Реал»дан бразилиялик ҳужумчи Эндрикни ижарага олиш бўйича келишувни якунлади. Фабрицио Романо хабарига кўра, 19 ёшли футболчи 2025/2026 йилги мавсум охиригача француз жамоасида ўйнайди, унинг маоши эса клублар ўртасида тенг тақсимланади.

Шунингдек, «Лион»да ҳужумчини сотиб олиш опцияси бўлмайди. Ижара муддати тугагач, у «Реал»га қайтади.

2025/2026 йилги мавсумда Эндрик атиги учта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб чиқмади. Шунга қарамай, мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо у майдонга тушган пайтларда бразилиялик футболчини мақтаган.

Эндрикнинг трансфер қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар