Туркия матбуотининг ёзишича, қочоқ гуленчилар яширинаётган Шимолий-Америка университети Фатхулла Гуленнинг FETÖ террорчи ташкилоти тузилмалари базасига айланган. Мазкур университетда Хақан Шукур (Hakan Şükür, турк футболчиси, 2016 йилнинг августида Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишига алоқадорликда айбланган) ва ректор Текалан (Tekalan Туркиядаги Фатих университети собиқ ректори)каби қочоқлар ишлайди, деб маълум қилади "Sharh.uz" сайти.
Мазкур олий ўқув юртига энг катта қўллов Барак Обама маъмурияти томонидан кўрсатилар экан. Шимолий-Америка университетига Обамага яқин кишилари, жумладан, вице-президент Жо Байденнинг турмуш ўртоғи ҳам аҳён-аҳёнда келиб туришади. FETÖ аъзоси, АҚШда қўним топган Шериф Али Текалан (Şerif Ali Tekalan) Шимолий-Америка университетининг ректори этиб тайинланган.
Хўш, мазкур университет кимга тегишли ва Америка раҳбариятида у кимлар билан ҳамкорлик қилади. Хусусий мактаблари билан бирга FETÖнинг АҚШда университетлари ҳам мавжуд. АҚШда мазкур ташкилотнинг учта университети ишлаб турибди. Улардан бири — Виржиния штатидаги Фэрфакс халқаро универститети. Яна бири — Иллинойсдаги Америка коллежи. Учинчиси — боя айтганимиз, Хьюстондаги Шимолий-Америка университети.
Шимолий-Америка университетидан нафақат Текалан, балки FETÖнинг қувғиндаги бошқа аъзолари ҳам паноҳ топишган. Ишга кириб олган яна бир машҳур футболчи Хакан Шукур ўтган йилнинг апрелида мазкур олий ўқув юртининг айрим тадбирларида қатнашган. Маъруза ўқиш қатори талабалар билан бирга футбол ўйини ўтказди. 2016 йилнинг ноябридан университетда машғулот олиб боришни бошлади.
FETÖнинг АҚШдаги университети Оқ Уйнинг ҳозирги маъмуриятига жуда яқин деб кўрилади. Туркиядаги 15 июль давлат тўнтаришига уринишдан икки ҳафта ўтиб, Жозеф Байденнинг рафиқаси Жилл Байден (Jill Biden) мазкур олий таълим даргоҳида талабалар олдида маъруза қилди. Шимолий-Америка университетининг Обама маъмурияти томонидан қўллови бу билан чекланмайди. Масалан, университетга ташриф буюрувчилар орасида — АҚШ давлат котиби Жон Керрининг командасидан Мара Текач (Mara Tekach) ни ёки демократ конгрессмен Жексон Ли (Jackson Lee) ни кузатиш мумкин. Нафақат демократлар, республикачи сенаторлар ҳам университетни қўллаб-қувватлашмоқда. Вакиллар палатасининг республикачилар намоёндаси бўлмиш Эл Грин ҳам кўпинча университетга бориб туради. Текелан етакчилигидаги Шимолий-Америка университети ва унга яқин америкалик сенатор ва конгрессменларни бирлаштириб турган омил бу уларнинг Туркияга, айниқса, президент Эрдағонга нисбатан муносабатидаги ўхшашликдир.
Турк матбуотининг ёзишича, мазкур шахсларнинг аксариятини FETÖ тармоғи ўтган йиллар давомида пора билан таъминлаб турган, сайловолди кампаниясига ҳомийлик қилган ва Туркияга бепул таклифномаларни тайёрлаб берган. Бундан ташқари, Шимолий-Америка университети ва FETÖнинг бошқа ташкилотлари билан алоқадор сенаторлар АҚШ Давлат котиби Жон Керрига Эрдағон шаънига танқид битилган мактуб ҳам жўнатишган. Мана бунга аниқ мисол: мазкур мактубни олий таълим муассасаси номидан университетнинг биринчи ректори Режаи Печен қўллаб-қувватлаган ва 2015 йилнинг 28 мартида буни Twitterда бошқалар билан ўртоқлашган.
Обама маъмурияти Шимолий-Америка университетига кўмак кўрсатаётганининг яна бир далили мукофотлардир. 25 сентябрь куни президент маъмурияти номидан FETÖ университети тўртта турли тоифаларда мукофотланди.
Энг ёмони Шимолий-Америка университетининг ўз бағрида FETÖнинг қочоқ аъзоларини сақлаётганида. 15 июль ҳодисаларидан кейин университет Туркияни тарк этаётган кимсалар учун стипендиялар ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Яъни Туркиядан АҚШга қочганлар мазкур университетдан беш минг доллар олиши мумкин. Университетнинг биринчи ректори Режаи Печен яна бир хусусияти билан ажралиб туради. У ўтган йили Туркияда терррорчи ташкилот деб кўриладиган Курд ишчи партиясини қўллаб-қувватловчи декларацияни имзолаган олимлардан бири.
Туркиядаги 15 июль қонли давлат тўнатиришига уринишдан тўрт кун ўтиб, 19 июлда расмий Анқара FETÖ раҳбарини топширишни сўраб АҚШга расмий сўров юборди. Бироқ Вашингтон маъмурияти тақдим этилган кўплаб ҳужжатларга қарамай, экстрадиция жараёнини бошламади. Экстрадиция ва қамоққа олиш билан боғлиқ материаллар олти ой мобайнида судга топширилмагани аён бўлди. Олдин одил судни рўкач қилган АҚШ маъмурияти ҳозир янги президент Доналд Трампни баҳона қилишга ўтган. Оқ уй матбуот хизмати раҳбари Жош Эрнестнинг айтишича, 20 январгача экстрадиция жараёнлари билан боғлиқ қандайдир воқеалар юз бериши кутилмайди.
Абдували Сайбназаров “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди