
Meta Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи компания бўлиб қолмоқда, деб UZ24.uz хабар берди. Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида электрон хизмат кўрсатувчи 73 та хорижий компания жами 124,8 миллиард сўм солиқ тўлаган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга юқори. Тўланган солиқларнинг 93 фоизи атиги 10 та йирик компанияга тўғри келади.
Мета 35,2 миллиард сўм тўлаб биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларда Apple – 35,1 млрд сўм ва Google – 31,2 млрд сўм. Шунингдек, OpenAI, Booking.com, TikTok, Netflix, Acca, Zoom ва Adobe ҳам рўйхатда бор.
Солиқ кодексининг 281-моддасига кўра, хорижий электрон хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҳар чоракдан сўнг 20 кун ичида ҳисобот топшириб, тўловни амалга ошириши шарт.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар