date

Арсен Захарян биринчи голини урди

Арсен Захарян биринчи голини урди
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Арсен Захарян жорий мавсумда ўзининг биринчи голини киритди. Россиялик футболчи Испания Кубоги доирасида "Негрейра"га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 54-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ҳамда жамоаси устунлигини мустаҳкамлади.

Бу Захаряннинг "Реал Сосьедад"нинг жорий мавсумдаги илк асосий таркибдаги иштироки бўлди. У илгари Ла Лигада тўрт марта майдонга тушган бўлса-да, барча ҳолларда захирадан ўйинга қўшилган эди.

1 ноябр, шанба куни "Реал Сосьедад" ўз майдонида Испания чемпионати доирасида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилади. Баск дербиси Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсен Захарян биринчи голини урди