date

Эрон пойтахтни Теҳрондан кўчиришни режалаштирмоқда

Эрон пойтахтни Теҳрондан кўчиришни режалаштирмоқда
Эрон президенти Масуд Пезешкиан мамлакат Теҳрондан пойтахтни кўчиришга мажбур бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Middle East Eye нашри хабар берди.

Президентнинг сўзларига кўра, аҳолининг ҳаддан ташқари кўплиги, қуруқчилик ва сув ресурсларининг етишмаслиги Теҳронни янада ривожлантиришни имконсиз қилмоқда. Пезешкиан ҳукумат жануби-шарқдаги Макрон минтақасини янги пойтахт сифатида кўриб чиқишини таклиф қилганини таъкидлади.

У лойиҳа узоқ йиллардан бери муҳокамада бўлганини, лекин молиявий маблағ етишмаслиги туфайли амалга оширилмаганини қўшимча қилди. Президентнинг фикрига кўра, ҳозирги ҳолат пойтахтни кўчиришни муқрар қилмоқда.

Такминан 10 миллион киши яшайдиган Теҳрон зич қурилиш ва сув тақчиллигига бардош бера олмаяпти. Шаҳар аҳолиси орасида сув танқислиги масаласи бўйича ташвишлар кучаймоқда, ҳатто қисман эвакуация эҳтимоли ҳақида ҳам гапирилмоқда.

Экологлар муаммо фақат қуруқчилик эмас, балки сув ресурсларини нотўғри бошқариш билан ҳам боғлиқ эканини эслатмоқда. Улар замонавий сув тежаш усулларини жорий этиш ва шаҳарни режалаштириш ёндашувларини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.

Макрон минтақаси Уммон кўрфази соҳилида жойлашган ва денгиз савдоси учун стратегик аҳамиятга эга. Ушбу ҳудуд Систон ва Балужистон вилоятига қарашли.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон пойтахтни Теҳрондан кўчиришни режалаштирмоқда