date

Мушук эгалари шизофренияга кўпроқ мойил

Мушук эгалари шизофренияга кўпроқ мойил
Клиник психолог, Пирогов университети мутахассиси Елизавета Куликова мушук боқиш ва шизофрения ривожланиш хавфи ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда "Эҳтиёт бўлинг, янгиликлар" манбаси хабар берди.

Тадқиқот натижаларига кўра, мушук эгасида шизофрения ривожланиш хавфи бошқа уй ҳайвонларини боқадиган одамларга нисбатан икки баробар юқори бўлиши мумкин. Бунга сабаб сифатида Toxoplasma gondii паразити кўрсатилмоқда.

Бу паразит зарарланган мушуклардан одамларга юқиши мумкин. Маълумотларга кўра, мушук эгаларининг 70 фоизигача токсоплазма ташувчиси бўлиши мумкин.

Куликова тушунтиришича, зарарланган ҳайвон билан алоқа қилиш токсоплазмозга олиб келиши мумкин. Бу касаллик мушаклар, юрак мушаклари, мия ва кўзларда киста ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Мия зарарланганда яллиғланиш юзага келади ва бу нейротрансмиттер жараёнлари, жумладан, допамин тизимига таъсир қилади. Токсоплазмоз допамин даражасини ўзгартириб, психик бузилишлар ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Бундан ташқари, инфекцион-яллиғланиш жараёнида ҳосил бўлган антитаначалар ҳам шизофрения хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тадқиқот шунингдек, мушуклар эгалари ҳиссий ҳолати ва хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.

Муттахассислар оғзаки руҳий заифликка эга бўлган одамларда мушуклар стресс ва асабий бузилишларнинг потенциал қўзғовчиси бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мушук эгалари шизофренияга кўпроқ мойил