date

Лукашенко: Ўзбекистонни ЕОИТда кўришга хурсанд бўламиз

Лукашенко: Ўзбекистонни ЕОИТда кўришга хурсанд бўламиз
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИТ) давлатлари Ўзбекистоннинг мазкур иттифоққа тўлақонли аъзо бўлиб қўшилишини мамнуният билан қабул қилган бўларди, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирди.

Юқори даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида сўзга чиққан Лукашенко, Ўзбекистон ЕОИТ билан чуқур интеграция сари ҳаракат қилаётганини ва бу йўналишда изчил қадамлар қўяётганини таъкидлади.

“Сиз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдасиз, бу борада кўп ишлар қилиняпти. Аммо Ўзбекистон бизнинг оила аъзомиз бўлса, жуда ажойиб бўларди. Биз сизни ҳар доим мамнуният билан қабул қиламиз,” — деди у.

Тошкент 2020 йил декабр ойида ЕОИТда кузатувчи давлат мақомини олган эди. 2024 йилга келиб, Ўзбекистон ва савдо альянси ўртасидаги товар айланмаси 17,5 миллиард долларни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичдан 5,8 миллиард доллар экспортга, 11,6 миллиард доллар эса импортга тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: Ўзбекистонни ЕОИТда кўришга хурсанд бўламиз