
14 декабрь куни Бонди соҳилида Хунукка байрамида отишма содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, бу воқеадан олдин уй шароитида тайёрланган қувур ва теннис тўпи портловчилари одамлар орасига улоқтирилган, аммо портламаган. Ҳодиса 15 кишининг ҳалок бўлиши ва бир неча ўнлаб одам жароҳатланиши билан якунланди.
Ҳужумни режалаштирган гумонланувчилардан бири Сажид Акрам полиция томонидан ўлдирилган, унинг ўғли Навеед Акрам эса 59 жиноят бўйича айбланмоқда. Полиция хабарига кўра, улар ҳужумни бир неча ой олдин режалаштириб, ҳудудни кузатган ва қуроллар билан машқ қилган.
Янги Жанубий Уэлс парламенти воқеадан сўнг фуқароларнинг қурол эгаллашини чеклаш, террор белгиларини тақиқлаш ва намойишларни назорат қилишга қаратилган янги қонунларни муҳокама қилмоқда. Қонунга кўра, бир киши эгаллаши мумкин бўлган қурол сони тўртга чекланади, айрим гуруҳлар учун бу рақам 10 тага етади.
Ҳозирда 13 киши касалхонада даволанмоқда, шулардан тўрттаси оғир, лекин барқарор ҳолатда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.