date

Ўзбекистонда пропан нархи ошиши ортидан айрим компанияларга иш очилди

Ўзбекистонда пропан нархи ошиши ортидан айрим компанияларга иш очилди

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси пропан нархининг асоссиз оширилгани юзасидан айрим компанияларга нисбатан иш қўзғатди. Идора маълумотига кўра, 2025 йил ноябр–декабр ойларида бозор иштирокчилари метан бўйича вақтинчалик чекловлар фонида нархларни кўтармаслик ҳақида огоҳлантирилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Шунга қарамай, бир қатор компанияларда нархни сунъий равишда бошқариш ҳамда ўзаро келишилган ҳаракатлар аломатлари аниқланган. Қўмита буни ҳалол рақобат тамойилларига зид ҳолат сифатида баҳолаб, тегишли текширувларни бошлаган ва ишларни расмийлаштирган.

Қўшимча равишда, биржада пропан нархларини барқарорлаштириш чоралари кўрилмоқда. Қўмита қайд этишича, савдо иштирокчиларига газни биржа савдоларига тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда пропан нархи ошиши ортидан айрим компанияларга иш очилди