date

Роналду гол урди ва 1000 гол маррасига яқинлашди

Роналду гол урди ва 1000 гол маррасига яқинлашди

Саудияда ўтаётган чемпионатнинг душанба кунги муҳим учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Хилол»га қарши баҳсда ҳисобни Криштиану Роналду урган гол билан очди. Биринчи бўлим якунига келиб жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдузнинг фаолиятидаги голлари сони энди 959 тага етди. 1000 гол кўрсаткичига чиқиши учун Роналду рақиблар дарвозасини яна 41 бор ишғол қилиши керак.

Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган. Февраль ойида эса ҳужумчи 41 ёшни қарши олади.

«Ал-Хилол» — «Ал-Наср» учрашувини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду гол урди ва 1000 гол маррасига яқинлашди