date

«Ал-Ҳилол» ва «Фенербахче» футболчилар алмашинуви устида ишламоқда

«Ал-Ҳилол» ва «Фенербахче» футболчилар алмашинуви устида ишламоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳамда Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси футболчилар алмашинуви бўйича келишувга жуда яқин. Бу ҳақда TGRT Haber хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунес «Фенербахче»га йўл олиши, унинг ўрнига эса марокашлик форвард Юссеф Эн-Несири Саудия клубига ўтиши мумкин. Таъкидланишича, Нунес «Ал-Ҳилол»даги ҳолатидан тўлиқ мамнун эмас ва алмашинув вариантига ижобий қарамоқда. Эн-Несири эса Саудия Арабистонида тўп суриш имкониятини катта қизиқиш билан кутяпти.

Ўтган ёзда «Ливерпул»дан «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтган Дарвин Нунес жорий мавсумда 17 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 4 ассист қайд этди. Эн-Несири эса 25 ўйинда 8 гол ҳамда 1 голли узатма билан ажралиб турди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» ва «Фенербахче» футболчилар алмашинуви устида ишламоқда