«Манчестер Юнайтед» Хаби Алонсони бош мураббийликка кўриб чиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан кейин жамоага янги бош мураббий излаш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Indykaila News хабарига кўра, «қизил иблислар» собиқ «Реал» мураббийи Хаби Алонсони таклиф қилиш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда. Клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисга у Мадрид жамоасидаги лавозимини тарк этганидан кўп ўтмай эътибор қаратган. Бироқ «МЮ» раҳбарлари Алонсони Англияга келиб, жамоани қабул қилишга кўндиришлари керак бўлади. Ҳозирча испаниялик мураббий бу ишга тайёрми-йўқми, номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 12-январ куни «Реал» Хаби Алонсо бош мураббийликдан кетганини расман маълум қилди. У «қироллик клуби»ни 2025-йил ёзидан буён бошқариб келаётганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг