date

Родри «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришга яқин

Родри «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришга яқин

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Родрини жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, «шаҳарликлар» яқин ойлар ичида испаниялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Томонлар янги келишувга очиқ, расмий имзо эса жорий йил ёзида қўйилиши кутилмоқда.

Родри 2019 йилда Мадриднинг «Атлетико» клубидан «Манчестер Сити»га 70 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Transfermarkt портали футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родри «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришга яқин