00:46 / 10.01.2018
5 237

Назарбоев мурожаати: "Ҳаммаёқ рақамлашади, яшаш майдонлари кенгаяди, ўқитувчилар маоши 50 фоизгача ошади"

Назарбоев мурожаати: "Ҳаммаёқ рақамлашади, яшаш майдонлари кенгаяди, ўқитувчилар маоши 50 фоизгача ошади"
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Хабар» телеканали эфирида қозоқ халқига мурожаат билан чиқиш қилди. У 30 та энг тараққий этган давлатлар қаторига кириш учун Қозоғистонда тарихий имконият мавжуд эканлигини таъкидлади, деб ёзади Kun.uz.

Назарбоев эртага — 10 январь куни унинг ҳар йилги мурожаатномаси матбуотда чоп этилиши ҳақида маълумот бериб, бажарилиши лозим бўлган 10 та вазифани қисқача тавсифлаб берди:

Биринчидан. Қозоғистон саноати янги технологиялар флагманига айланиши керак. Рақамли жараёнларни импровизация қилиш ва замонавий бизнес-моделларни ўзлаштириш орқали меҳнат унумдорлишини ошириш зарур.

Иккинчидан. Ресурс салоҳиятининг самарадорлигини сезиларли тарзда яхшилаш керак. Ахборот-технологик ечимларни татбиқ этиш талаб этилади. Улар қазиб олинадиган ресурслар улушини ошириш, қайта ишлаш чуқурлигини узайтириш, энергия самарадорлиги ва ишлаб чиқаришнинг экологиклигини оширишга хизмат қилади.

Учинчидан. Агросаноатда ҳам янги технологиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар экспортини ошириш зарур.

Тўртинчидан
. Транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли технологиялар ва интеллектуал транспортларни жорий этиш, юк етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва транзит товарлар миқдорини икки карра ошириш талаб этилади.

Бешинчидан. Замонавий технологиялардан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида фойдаланиш. Қурилишнинг янги усуллари, бинолар энергия самарадорлигини ошириш, инфратузилмани бошқаришнинг интеллектуал тизимлари қозоғистонликларнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади. Ҳар бир қозоғистонликнинг яшаш майдонини кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.

Олтинчидан. Молиявий секторни қайтадан ишга тушириш. Банк соҳасини соғломлаштириш чора-тадбирлари назорат кучайиши, оддий фуқароларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши билан амалга оширилиши керак.

Банкларга эгалик қилаётганларнинг, уларни бошқараётганларнинг масъулиятини сезиларли тарзда ошириш зарур. Кредитлашни кенгайтириш ва фонд бозори ҳимоясини таъминлаш талаб этилади.

Еттинчидан. Инсоний капиталнинг янги сифати. Таълим тизимининг барча даражалари замонавий воқелик ва иқтисодиёт эҳтиёжларига жавоб бериши керак. Ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш керак.

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги технологияларнинг қўлланилиши касалликлар профилактикаси ва уларни даволашни жузъий яхшилаши, тиббий хизмат сифатини ошириши зарур.

2016–2017 йилларда давлат томонидан ижтимоий тўловлар уч марта оширилди. Жумладан, базавий пенсиялар 29 фоизгача ошди, солидар пенсиялар — 32 фоизгача, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақлари 28 фоизгача ўсди. Таълим соҳасидагиларнинг иш ҳақи — 29 фоизгача, давлат хизматчилариники — 30 фоизгача ошди. Буларнинг бариси даромадларнинг жуда сезиларли ошишига олиб келди ва бу тенденция кейинчлик ҳам давом эттирилади, деди Назарбоев.

Жорий йилда давлат бюджетининг ижтимоий соҳага харажатлари 12 фоизга оширилган ва тўрт триллион тангани ташкил этади.

Базавий пенсия иш стажи ҳисобга олинган ҳолда ўртача 1,8 баробар оширилади. Янгиланган ўқув дастурлари доирасида ўқишлардан ўтган ўқитувчиларнинг маоши тасдиқланган малакасига кўра 30 дан 50 фоизгача ошади.

Саккизинчидан. Самарали давлат бошқаруви. Рақамли технологиялар бизнесни тартибга солиш, давлат хизматлари сифатининг оширилиши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, фуқаролар эҳтиёжларини янада тўлиқроқ ҳисобга олишда қўл келишда давом этади.

Ҳудудларнинг ва маҳаллий бошқарув органларининг иқтисодий мустақиллиги янада кенгайтирилади.

Тўққизинчидан. Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб қолаверади.

Ўнинчидан. «Смарт Сити» технологияларини татбиқ этиш ўсиб бораётган шаҳарлар муаммоларини самарали ҳал этиш, уларни сармоядорлар учун жозибадор қилиш имконини беради.

Қозоғистон президенти мамлакат фуқароларининг барчаси унинг мурожаатномаси билан танишиб чиқишидан умид қилаётганини айтиб ўтди. У шунингдек, рақамлаштиришни ривожлантириш муҳимлигини, ҳар бир қозоғистонлик буни англаб етиши кераклигини таъкидлаб ўтди. «Мен Қозоғистон порлоқ келажак сари йўлида барча мақсадларига эришишига ишонаман», — дея ўз сўзларини якунлаган Назарбоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев мурожаати: "Ҳаммаёқ рақамлашади, яшаш майдонлари кенгаяди, ўқитувчилар маоши 50 фоизгача ошади"