14:30 / 05.08.2018
2 721

АҚШда Путиннинг Трампга таъсири ҳақида фильм кўрсатилади (видео)

АҚШда Путиннинг Трампга таъсири ҳақида фильм кўрсатилади (видео)
Фото: «korrespondent.net»
АҚШда 31 август куни режиссёр Жек Брайаннинг Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трампнинг узоқ йиллик муносабатлари ҳақидаги ҳужжатли фильми намойиш этилади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Фильмда Россиянинг 2016 йилда АҚШдаги сайловларга аралашуви ҳақида ҳам сўз боради.

Картина режиссёрининг фикрича, Трамп бир неча ўн йиллардан буён Путиннинг «қўғирчоғи» бўлиб келган. У Россия раҳбари 30 йилдан буён киберҳужумлар, ташвиқот ва коррупция ёрдамида маҳфий сиёсий уруш олиб борган, деган фикрда.

Фильмдан сенатор Жон Маккейн, Трампнинг сайловдаги рақиби Ҳиллари Клинтон, АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфолнинг интервьюлари ҳам жой олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)