Россия Фанлар академиясининг Келдиш номидаги Амалий математика институти бутун дунё бўйлаб тақсимланган телескоплар тармоғини яратди, у СССР парчаланиши туфайли ишлашдан тўхтаган ерга яқин орбитани кузатиш бўйича ягона тармоқ ўрнига космик маконни назорат қилиши лозим. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
«Ўнта эски обсерваторияда кузатув ишлари тикланди: Тариха (Боливия), Усурийск, Благовешченск, Хуралтогот (Мўғулистон), Китоб (Ўзбекистон), Ҳисор, Санглок (Тожикистон), Абастумани (Грузия), Ужгород (Украина), Кастельгранде (Швейцария). Янги жойлар ўрганилди ва Камчатка, Узоқ Шарқ, Сибирь, Олтой, Молдова, Мексикада саккизта кузатув нуқтаси ташкил қилинди. Бутун геостационар орбита тўсилди», - дейилади ҳужжатда.
Институтдан таъкидлашларича, СССРнинг парчаланиши сабабли обсерваторияларнинг катта қисми, жумладан, Космик маконни назорат қилиш маркази эҳтиёжлари учун геостанционар орбитада космик объектларни кузатиш учун деярли барча илмий тармоқ чет элда қолди ва амалда ишлашдан тўхтади.
Келдиш институтида бўлган, қайта тикланган ва янги телескоплар сунъий йўлдошларнинг учирилиши, уларнинг орбитада бузилиши ёки атмосферага кириши ҳақидаги маълумотларни тўплаб, эҳтимолий хатарга эга космик аппаратлар билан яқинлашувни кузатади, космик чиқиндиларнинг тарқалишини назорат қилади ва моделларини аниқлаштиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Путин Россиянинг собиқ СССР республикалари активларига бўлган даъволари ҳақида эслатди

Дональд Трамп космик қўшин тузилишини расман маълум қилди

«Mirror»: Ер сайёраси янги бир хавфдан қутулиб қолди

Япониянинг космик кемаси ерга яқинлашаётган астероидни портлатади

Трамп СССРнинг парчаланиб кетиши ҳақидаги фикрини билдирди

Россия АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозлари амалга оширади